Сўнгги янгиланиш 12 август 2011 - 14:25 GMT

Римдаги "гладиаторлар" нима учун ҳибсга олинди? - видео

Италия полицияси Римдаги Колизей ташқарисида ўтказилган махфий амалиётда 20 нафар "гладиатор"ларни ҳибсга олганлар.

Гумондорлар бу мойли бизнесда кўпроқ фойда кўриш учун рақибларини қўрқитиш ва уларга ҳужум қилишда шубҳа қилинадилар.

Қадимий Рим гладиаторлари устбошларини кийиб оладиган бу имитатор санъаткорлар Римдаги туризм саҳнасининг ажралмас қисмидир.

Улар билан суратга тушиш учун 10 еврогача пул тўлаш керак.

Ғазаб отига минган гладиаторлар

Полициянинг яширин амалиёти учун полициячиларнинг ўзлари гладиаторлар бўлиб кийиниб, уюшган жиноят гуруҳига ёриб киришларига тўғри келди.

Кўча фарроши ва сайёҳ бўлиб кийинган бошқа полициячилар ҳам амалиётда иштирок этишди.

Улар ғазабланган гладиаторлар томонидан ҳужумга учраган ҳамкасбларига ёрдамга шошилишди.

Полицияга кўра, ҳибсга олинган кишилар еттита оиланинг аъзолари бўлиб, Колизейдаги йўлбошловчилар бозорини назорат қиладиган бешта агентлик билан ишлаб келишган.

Улар Колизей, Пиацца Венеция, Авлия Питер Черкови каби машҳур жойларни ўзаро бўлиб олишган ва ўз ҳудудларини зўравонлик билан мудофаа қилишган.

Римдаги ҳуқуқ идораларига турист масканларидан қувилган рақиб гладиаторлар шикоят қилганлар.

Гладиаторлар нафақат суратлар учун, балки туристларни сайёҳ автобусларига чиқишга ундаганлари учун сайёҳлик агентликларидан пул оладилар.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.