Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қозоғистон мустақиллиги: 'Сиёсий соҳада биз бир ерда депсиниб турибмиз'

Бахитжон Торегожина, "Ор. Руҳ. Ҳақ" ташколоти раҳбари.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

1991 или мен 29 ёшдаги ёш мутахассис эдим, оилам билан Талдиқўрғон шаҳрида яшардим. Шаҳар ҳокимиятида ижтимоиий таъминот бўлимида ишлардим.

Ўша йиллари мамлакатда Болтиқбўйи республикалари Иттифоқдан ажраб чиқармиш, деган жуда кўп гап сўзлар юрганди. Фаол мавқега эга фуқаро сифатида оиламизнинг ҳамма аъзоалри ҳамиша газеталарни ўқиб бориб, ҳодисалардан хабардор бўлишга ҳаракат қилардик. Ҳавода қандайдир тушунарсиз ҳодисалар рўй бераётгани ислари кезиб юрарди ўшанда. Бақарорлик ҳисси йўқолаётганини сезардик. Авваллари дўконлар пештахалари бўш бўлса ҳам, бу ҳолат ҳамиша бўлади, деган барқаорлик бор эди . Ўша йили эса бу каби барқарорлик йўқолиб бораётгани сезила бошлади.

Беловежск ўрмонида уч республика раҳбарлари йиғилиб эндиликда амалда мустақил давлатлар иттифоқи ташкил этилиши ҳақида эълон қилшган вақти, биласизми сиёсат билан ҳамиша қизиқиб келган шасхан мен бунга ишонамдим. Бу нимани ангалатар экан, аввалги давлатимизнинг бошқача шакли бўлса керак, деб ўйладим ўзимча. Раҳабаримиз Назарбоев эса анчайин кутувчи бир мавқеда эгаллади. Ўша ҳодиссаларга ўз мавқеини эълон қилгунча агар адашмасам уч ойча вақт ўтди. Бошқа ҳамма республиклар ўз мустақиллигини эълон қилиб улгурди ҳамки, биз бундай қилмаган ягона мамлакат эдик.

Миллий пул бирлигимиз танга тадбиқ қилиниб, Лондонда чоп этилган пуллар қўлимизга келиб тушганда, ғурур ҳис қила бошладик. Ана ўшанда эркин оқимда суза бошлаганимизни ҳис қилдик. Бозор иқтисоди деган босқич бошланди. Биз ҳаммамиз шуни англаб етдикки агар авваллари давлат иш, маош ва кўчада қолмаслигингга кафолат берган бўлса, эндиликда ҳамма ўзи омон қолиш учун ҳаракат қилиши керак экан. Ҳаётнинг шиори -ўзинг тириш ва бойигин бўлиб қолди. Мен ҳам бизнес билан шуғуллана бошладим. Кўплаб дўстларим ҳам шундай қилишди.

Бозор иқтисоди ва кейинги ҳаёт шуни кўрсатдики, ҳамма ҳам янги шароитларга кўника олмас экан. Олийгоҳда зўрға учга ўқиб юрганлар аъло баҳоларга ўқигналардан кўра бозор шароитига яхшироқ мослаша ола билишларини намоён қилишди. Яқиндагини олийгоҳда бирга ўқиган дўстимни учратиб қолдим. Аъло баҳога ўқиган, адолат ҳисси кучли бўлган, мен билан унга ўхшаганлар, ҳақиқатгйлардан кўра икки-учга ўқиб юрганлар янги ҳаётга мослашишга кўпроқ лаёқатли эканликлари ҳақида гаплашдик. Биз билан бирга ўқиган икки киши бозор шароитига чидай олмай оламдан кўз юмишди, биз эса иккимиз мухолифат томонига ўтиб қолдик.

Мустақиллик балким бизнинг Қозоғистонимиз ҳаётига у қадар кўп ўзгаришларни олиб кела олмади. Чунки бизга илгари қадам қўйиш имкони берилмади. 1991 йилдан 2011 йилгача биргина президент Назарбоев мамлактани бошқармоқда, унда эса коммунистик дунёқараш, одат ва тушунчалар сақланиб қолган. Ана шу жиҳатдан биз бир ерда депсиниб қолдик. Агарда ҳар гал янги шахсни сайлаш имкони бўлганида бу илгари силжиш бўларди. Афсуски бу ҳолат бизда рўй бермади. Шунинг учун бизда мамлакат ғурурланиши ва обрў ортириши мумкин бўлган ҳақиқий ўзгаришлар ва муваффақиятлар йўқ. Агарда ҳар сайловларда янги шахс ва янги ғоялар келганда илгари силжиган бўлардик. Албатта Қозоғистоннинг мустақиликка эришгани бу улкан муваффақият, ва бу тарихий аҳамиятга эга ҳодиса. Лекин мустақиллик ҳам турлича бўлади. Биз ўтган 20 йил ичида бу мустақиллик билан нима қилиш кераклигини билмадик. Натижа шуки биз бир ерда туриб қолганмиз.