Сўнгги янгиланиш 19 август 2011 - 11:39 GMT

Швейцария расмийлари Лениндан ҳам кўра Дадаистлардан кўпроқ чўчишган

Россия болшевиклари раҳбари Владимир Ленин жаҳон инқилобини бошлаш учун Швейцария энг қулай мамлакат деб билган экан.

Сиёсий муҳожирликни бошидан ўтказган Владимир Ленин кейинчалик бу ғоядан воз кечади.

Унинг назарида, Швейцария халқи ўта буржуалашган ва одамларини ўз ўрнидан турғазиш қийин бўлади.

Бироқ 1916 йилда Цюрих шаҳрида яшаган пайтида, Ленин Россияга кетишидан олдин бошқа бир радикал куч билан рўпара бўлади.

Ўзларини Дадаистлар деб атаган радикал санъатнинг ёш намояндалари Ленин ва унинг жаҳон инқилоби назариясига қаттиқ қизиқиб қоладилар.

Баъзи манбаларга кўра, Ленин ва Дадаистлар қисқа муддат ҳатто бир-бирларига ўзаро таъсир кўрсатишга ҳам мувафақ бўладилар.

Дилором Иброҳим бу борадаги фаразларни текширишга уринган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.