Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Мен совет даврига қайтишни истамайман '

Олег Вовненко, Киевлик ишбилармон

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Мен 66 йилда туғилганман, шунинг учун Совет Иттифоқи қулаган йили мен 25 ёшларда эдим. Ҳар бир нормал одам ўшанда келажакка катта хушбинлик билан қараганди. Чунки ўшанда бизда мавжуд бўлган тузум ҳамманинг жонига текканди. Биз иқтисодий жиҳатдан ҳаммадан орқада қолаётганимизни билардик, хориждан бизга етиб келаётган ҳамма нарсадан бизда чиқарилаётган нарсалар тенгалаша олмасди. Шунинг иттифоқ қулаган вақти, мен ҳамма номидан албатта гапира олмамайн лекин шахсан мен ўзим ўта хушбинлик билан қабул қилгандим.

Мен армияда маҳфий қўшинлар сафида хизмат қилгандим. Совет Иттифоқи қулаши билан атиги икки йилдан сўнгина АҚШга сафар қила оламан деб, ҳеч ҳам ўйламагандим. Ўша вақтда мен Маданият уйида саҳна безакчиси бўлиб ишлардим ва ўзимнинг кичик бизнесимни ҳам бошлагандим. Ана шу жиҳатдан иттифоқ қулашидан кейин ишларим қандай кетар экан, деган ҳаяжонли бир кутиш ҳам бор эди менда. Совет даврида ўз шахсий ширкатингни риволантириш имконсиз эди.

Умидларим умуман олганда рўёбга чиқди. Ширкатимда кўпроқ махсулот чиқара бошладим, маданият уйидаги ишимдан кетдим. Ўзимни мутлақа шахсий ширкатга бағишладим, имкониятлар катта эди. Лекин охирги вақтларда мамлакатмизда норинжлар ва уларга рақиб сиёсий гуруҳлар ўртасида кураш бошланиб кетди. Мана ўша рақиб гуруҳлар қудратга ҳам келишди. Мана энди қийин давр бошланди. Мен чиқарадиган махсулотлар асосан сайёҳлар учун муўлжалланганди. Украинада бўҳрон бошланиши биалноқ, сайёҳлар сони тушиб кетди. Бошқа томондан ҳозирги ҳукумат ишбилармонларни қисувга ола бошлади, солиқларимизни ошириб юборишди. Мен турмуш ўртоғим билан икки патент асосида ишлардик, қатор ишчидларни ёллагандик. Мана ҳозир битта патентни бекор қилиб, ҳамма ишчиларни бўшатиб юборишга мажбур бўлдик. Хотиним иккаламаиз бир амаллаб ширкатни юргизиб турибмиз...

Мамлакатимиз дастлаб демократия томон анчайин кўп илгари қадамларни ташлади. Лекин одамлар ҳамиша ҳам эришган нарсапларидан қониқавермайдилар. Яна ҳам яхшироқ бўлсин, деб ўйлашди шекилли мана шу партяи учун овоз беришди. Бу партия эса кўплаб нарсаларни ваъда бердию, ҳеч нимани амалга оширмади. Ҳуллас ҳозирда биз бир ерда туриб қолдик. Ўнгимизда имкониятларни кўрмаяпмиз. Фақатгина янги сайловларни кутяпмиз, балки ўшандан кейин бирон нарса ўзгариб қолар, албатта агар қаллобликлар бўлмаса.

Шўролар Иттифоқи менинг хотирамда жуда яхши ўрнашиб қолган. Мен ўша даврга яқин ҳам боргим келмайди. Ортаг қайтим келмайди, умуман. Ўша даврдан кўра ҳозирда мавжуд салбий ҳолатлар ҳам менга маъқул. Чуник мен осуда ухлашим мумукин, энг ёмон холатда эса бу ердан кетиш имконига эга эканлигимни биламан.

Ҳамма ҳам ўзини мендек ҳис қилади деб айта оламайман. Кимдир совет даврини қўмсаётгандир. Ўша вақтда ота-оналари ҳукумат тепасида бўлганлар, махсус дўконларда савдо қилиш имконига эга бўлаганлар, имтиёзларга эга бўлагналар, ҳамма нарсага эриша олганлар -ўшаларнинг фврзандалри ўша вақтларни қўмсаётгандирлар. Масалан биз ҳар беш йилда собиқ синфдошлар учрашиб турамиз. Кимда ким ўз қўли билан бирон нарса қилишга қодир бўлган бўлса ўз бизнесларини очиб, ишлари юришиб кетган. ОТа-онасининг кетидан иш кўришга ўрганиб қолганлар эса судралиб юришибди. Лекин уларнинг ҳам баҳзиларига ота оналари бирон давлат корхонасини хусусийлаштириб берган бўлса ишлари юришиб кетганлар ҳам бор.

Нима бўлса ҳам бизда демократия бор. Телевизор орқали хоҳлаган нарсамни кўра оламан, хоҳлаган газетамни ўқий оламан. Ҳар қандай мавзуда фикр алмашиб, ўз нуқтаи назримни ошкор изҳор эта оламан. Албатта ҳозирда қудратга келган партия оммавий ахборот воситалрини озгина сиқувга олмоқда, лекин барибир совет даври билан солиштирганда анча эркинмиз.

Мана бизларни ҳозир турли божхона иттифоқларига жалб қилишяпти, Белорус, Қозоғистон ва рОссия билан. Мен буни хоҳламасдим. Мен эркин бозор тарафдориман. Бозорда эркин рақобат бўлиши керак. Божхона иттифоқига кириб эса биз Оврўпо томон яқинлашиш ўрнига яна собиқ иттифоқчиларга яқинлашиб қоламиз. Охирги 20 йил ичида масалан Россия бизни қаерга чорламаган бўлсин ҳамиша ўз шартларини ўтказиб келган.