Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Арманистон келгуси талотўплар бўсағасида турибди'

Тигра Хзмалян, кинорежиссёр ва сценарийчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

1991 йили мен 28 ёшда эдим. Мен ҳозирда ўша кунги ҳодисаларни эслар эканман шуни англаб етдимки, Шўролар Иттифоқининг қулаши Арманистонда 91 йили эмас, уч йил аввал бошланганди. Бу қулаш дастлаб бизнинг шууримизда бошланганди. 1988 йили мен Ереван университетини битириб, ўша ерда дарс бера бошлаган вақтим, мамлакатда Тоғли Қорабоғ яшовчиларининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳимоя қилиш жараёни бошланди. Бу Иттифоқ ҳудудидаги биринчи миллатчи ҳаракат эди. Баъзи талқинларга кўра, ҳудди ана шу жараён кейинчалик Шўролар Иттифоқининг бутунлай қулашига туртки берган омил эди. Ана шу жиҳатдан биз бу жараёнларнинг энг асосида турган эдик, деб айтсак бўлар, лекин ўшанда бизнинг ўзимиз буни англаб етмаган эдик.

Ҳозирда, ўша кунлардан 20 йил ўтиб, биз бу ҳодисаларга бошқача қарамоқдамиз. Шуниси қизиқки, биз ўшанда Шўролар Конституцияси доирасида фуқароларнинг ўз тақдирини ўзи ҳал қила олишлари имконини яратишга интилгандик холос. Бизга бу ўшанда ниҳоиий мақсад бўлиб кўринганди. Биз эндигина шуни англаб етдикки, Шўролар империяси қуруқ сўзга асосланиб, елимланган бир нарса экан. Кейин Сталин тазйиқи ва Брежнев бепарволиги билан унинг елимига зарар етказилди. Хуллас бу империя усти ялтироқ, ичи қалтироқ бир нарса эди, қалтироқ ери айнан миллатлараро муносабатлар бўлган. Бу ўта нозик масаланинг кўтарилгани кейинчалик ўта муҳим жараёнга туртки берди, лекин биз иттифоқни қулатишни ўзимизга мақсад қилиб олмагандик.

Ўтган 20 йил мобайнида бўлиб ўтган ўзгаришлар ҳақида фикрлар эканман, мен биринчи ўринда шуни тан олишим керакки, Шўролар Иттифоқи том маънода тугаб битгани йўқ. Арманистоннинг жорий ўта абгор аҳволига асосий сабаб шуки, шўролар даврида ўрта миёна вазифаларда бўлган, масалан горком комсомолда ишлаган ёда КГБ айғоқчилари бўлганлар мамлакатнинг янги тизимига мослашиб, ўрнашиб олдилар ва ўзлари билан шўролар тизими нуқсларини, салбий кўринишларни ташиб келдилар. Шўролар давридаги биронта ижобий жиҳатни биз ўзимиз билан ҳозирги даврга ўтказа олмадик. Шўролар тизимида ўзига яраша жамоат келишуви мавжуд эди. Фуқароларда сиёсий ва иқтисодий эркинликлар йўқ эди, лекин эвазига ижтимоиий кафолатлар бериларди. Биз эски тизимни йиқитиб, ўша берилган кафолатлардан воз кечиб, эркинлкиларга эришамиз деб ўйлагандик. Ҳозир бизда униси ҳам йўқ, буниси ҳам йўқ.

Ўша вақтдаги ҳодисалар аҳамиятини ва жорий вазият жиҳатларини аввал ангаламаган бўлсак ҳам, ҳозирда кўп арманлар буни ангаб етдилар. Лекин кўплар учун ечим муҳожират бўляпти. Агар ўтган аср бошларида хорижда йирик арман диаспорасининг пайдо бўлишига арман миллий давлатининг йўқолиши, яъни большевиклар томонидан босиб олиниб, Шўролар Иттифоқи ташкил этилгани сабаб бўлган бўлса, аср охирига бориб тақдир истеҳзоси билан муҳожиртанинг яна бир йирик тўлқинига айнан Шўролар Иттифоқининг қулаши ва миллий давлатчиликнинг қайта тикланиши сабаб бўлди. Одамлар ўз миллий давлатларида давлатчиликни ҳис қилмаётганлари учун кетишмоқда. Улар шўролар тизими қулагани, аммо ўша эски тартиблар сақланиб қолганлигини тушуниб етдилар. Охирги 20 йил ичида Арманистон аҳолиснинг учдан бир қисми мамлакатни тарк этди.

Лекин мамлакатда қолган фуқароларнинг маърифатли ва зиёли қисми шуни тушунмоқдаки биз ҳали ўзимизнинг миллий давлатчилигимизни қуриш ишини бошлаганимиз ҳам йўқ. Ҳозирда учинчи арман республикаси, деб аталаётган мамлакатсимон бир нарса қулаш арафасида. Зиёлилар ва масуълиятни ҳис қилган шахслар ана шу қулаш миллий давлатчиликнинг ҳам қулашига олиб келмаслиги йўлида ҳаракат қилмоқдалар. Биз келгуси сиёсий талотўплар бўсағасида турибмиз, фикримча.