Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Озарбайжон Дубайсифат бир давлатга айланмоқда'

Гасим Абдуллаев, асли Бокулик, ҳозирда Британия Ҳамдўстлик Давлатлари Лондондаги оффиси ходими.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Совет Иттифоқи қулаган йили мен 27 ёшда эдим. Муҳандис-нефтчи бўлиб ишлардим. Ўша вақтдаги ҳодисаларни жуда ижобий қабул қилдим. Меннинг ўша вақтдаги бизда мавжуд тизимга муносабатим доим салбий эди. Шўролар тизими зўравонлик, ёлғон ва одамлар ҳуқуқларининг бузилиши асосида яралгани маълум бўлиб қолганди. Лекин тизим қулашидан кейин нималар бўлар экан, деган хавотир ҳам йўқ эмас эди менда. Бу ўзгаришлар Озарбайжонда анчайин оғриқли кечганди. Жараёнларни ортга қайтариш уруниши, зўравонлик, қўшинларнинг киритилиши, қон тўкилиши ва миллатлараро можароларни бошдан кечирдик. Тизимнинг қулаши Озарбайжонда анчайин мушкул кечди.

ҳаётимда анчайин қизиқарли ўзгаришлар рўй берди. Агарда шўролар тизими қуламаса менинг ҳаётимда бу каби ўзгаришлар рўй берарди, деб ўйламайман. Шўролар вақтида турли хориж радиолари овозлари бўғилгани учун, ахброт олиш мақсадида инглиз тилини ўргана бошлагандим. Шўролар қулаганидан сўнг инглиз тилини билганим жуда қўл келди. Иш поғоналарида кўтарилиб, бошқа қизиқарлироқ машғулотлар билан шуғулланиш имконлари пайдо бўлди. Ангияга келиб ўқишга муваффақ бўлдим, турли бошқа давлатларга сафар қилдим. Совет даврида бунга фақат Москва ва Марказқўм орқали эришса бўларди.

Кимдир янги шароитга мослаша олди, кимдир бунинг уддасидан чиқмади. Ўйлашимча каттароқ авлод вакиллари ўзгача мамлакатда яшашни қийинчилик билан тасаввур қилардилар. Ҳамма нарса ўта тезлик билан вайрон бўлди. Улар сақлаб қўйган пуллари , нафақаларидан, ўзлари ўрганган ҳаёт тарзидан айрилдилар. Ёшларга эса бу янгиликлар кўпроқ завқ бағишларди. Кўпроқ пул топиш имкони пайдо бўлди. Одамларга ғоявий босим йўқолди, мажбуран ҳаммани бир поғонада ушлаб туриш йўқолди. Хуллас менинг яқин атрофдагиларимдан биронтаси шўролар қулашидан афсусда, деб ўйламайман.

Янги пайдо бўлган имкониятлар фойдалан олганлар билан фойдалана олмаганлар ўртасидаги нисбат ижобий деб ўйламайман, афсуски совет тизимининг қулаши автоматик тарзда ҳамманинг ҳаёт тарзи яхшиланишини англатмасди. Умумшўро тазйиқкорлик маҳаллий осиёча тазйиқкорликка алмашмаслигига ҳеч ким кафолат бермасди. Албатта муаммолар йўқ эмас, ҳам сиёссий соҳада ва ҳам ижтимоиий соҳада. Нефтдан ушаётган даромадлар оқилона сарфланмаяпти.

Менимча, Озарбайжонда бўлиб ўтаётган ҳамма ҳодисалар устидан соя сочиб турган энг катта муаммо бу Арманистон билан ечилмаган можародир. Озарбайжон худудининг бир қисми ҳануз ишғол остида ва мамлакатда қочқинлар жуда кўп. 1994 йили эришилган оташкесимдан бери деярли ҳеч нарса ўзгармади. Ана шу, ҳар дақиқада қайта бошланиб кетиши эҳтимоли бўлган муаммо менимча мамлакатга янада илгарилаш йўлида тўсиқ бўлмоқда.

Мен ўзим туғилиб ўсган Бакудаги ўзгаришлар ҳақида эса менда қарама қарши ҳислар мавжуд. Бир томондан биз Бакумизни йўқотиб қўйдик. Баку турли миллатлар яшовчи, турфахилик ва маданиятларга тўла, қизғин ҳаёт жўшган шаҳар эди. Ҳозир шаҳар кўпроқ моноэтник шаҳарга айланган, яшаш ҳам у ерда у қадар қизиқарли эмас энди. Ўйлашимча шўролар тизими қулашидан Баку азият чекди.

Менимча, Озарбайжон Қавфқоз нефт амирлиги шакли томон кетяпти. Мамлакат оврўпоча ва ривожланган давлат ҳислатларини сақлаб қолгани билан, нефтнинг мавжудлиги мамлакатни Дубайсифат бир давлатга айлантирмоқда.