Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Бугунги воелик шундайки, Белорус Оврўподаги охирги авторитар анклав'

Анатолий Лебедко, Бирлашган Фуқаро Пратияси раҳбари

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Мен ўшанда ўттизларга бориб қолган, сиёсатга энди кириб келаётган, ёш сиёсатчи эдим. Сал ўтмай Белорус парламенти депутати этиб сайландим. Ўша даврлар бетакрор вақтлар эди. Жараёнлар ҳаммани маст қилганди. Нималар бўлаётганини кўплар тушуниб етмаса ҳам, умидлар улкан эди, ҳамма бирдан куч-ғайратга тўлганди. Менга ўшанда биринчи бор муқобил номзодли сайловларда иштирок этиш имкони насиб этди. Мен учун, 28 ёшли, номи чиқмаган номзодга 74 фоиз сайловчилар, йиллаб туаманни бошқарган райком секретарига муқобил сифатида овоз бердилар.

Агар Иттифоқ қуламаганда, мен сиёсатчи бўла олмасдим. Ўша даврлар мен кабилар учун очилаётган имкониятлар вақти эди. Унгача мен ўсмирлар учун маҳсус мактаб интернат мудири ўринбосари эдим.

Ўша давр тарихга чуқурроқ шўнғиган сари, мен учун аҳамияти ўсиб бормоқда. Мен парламентдаги мухолифат сафида эдим, албатта мухолифатчилар сони биз хоҳлаганчалик кўп эмасди, лекин ҳар ҳолда биз жараёнларга таъсир кўрсата олардик. Мана яқинда, июл ойида бизнинг ташаббусимиз билан қабул қилинган Белорус мустақиллиги декларациясининг 21 йилигини нишонладик. Албатта бу кенг нишоналанмади, лекин мухолифатчилар ўзаро бу кунни эсладик албатта. Мен ўша ҳодисаларда иштирок этганимдан ғуруланаман.

Мен ўзимни ҳозирда белорус сиёсий оптимистлари лидери, деб биламан. Албатта пессимистлар мамлакатдаги вазиятни анчайин ҳаққоний равишда кўришар. Лекин мен шунга ишонаманки фақатгина оптимистлар жамиятга ўзгаришларни олиб кела оладилар. Албатта бизнинг интилишларимиз ва режаларимиз тўлиқлигича амалга ошмади. 1994 йили Белорус президентлик респубилкасига айланди. Александр Лукашенко аксарият овоз билан сайланди. Дастлабки 2 йил мобайнида ҳақиқий президент сифатида фаолият қилди. Кейин секин- аста ҳокимга айлана бошлади, легитмлиги шубҳа остида қолди. Бугунги воқелик шундайки Белорус Оврўпо харитасидаги охирги авторитар анклав сифатида бўлиб қолди.

Ҳамиша сиёсатда бўлиб келган шасх сифатида мен учун мамлакатдаги вазият шармандали ва янчли. Лекин бори шу. Ҳозирда Белорус жуда қийин босқични бошдан кечирмоқда. Президент Лекашенконинг охирги 17 йиллик бошқаруви даврини "йўқотилган имкониятлар даври", деб атаса бўлади. Мен бундай деган бўлардим, Лукашенко лагери Белорусдаги ҳамма тактик жангларда ғолиб бўлди. Лекин у Белорус учун стратегик жангни ютқазди ва вақт борган сари буни исботламоқда.

Агар 20 йил аввал халқининг аксари Совет Иттифоқининг сақланиб қолиши тарафдори бўлган бўлса, ҳозида атиги 4-5 фоиз одам буни қўллайди. Ана шу катта стратегик ютуқ. Иккинчи секин аста эришилаётган ютуқ бу бозор иқтисоди мавжуд бўлган Белорус. Бизда ҳамиша ўзига хос иқтисодий йўлдан бориш ҳақида кўп гапирилади. Бу дегани марказий назоратнинг кучли бўлиши. Лекин Лукашенко томонидан таклиф қилинган бу йўлнинг самарсиз ва мамлакат учун зарарли эканлигини кўплар тушуниб бормоқда. Учинчи жиҳат- социологик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, одамлар тобора демократик ўзгаришларни кўпроқ қўлламоқдалар.

Мен апрел ойида Хавфсизлик хизмати ҳибсхонасидан тўрт ой деганда чиқдим. Мен ҳамма қийноқлар ва ҳақорталардан ўтдим. Қўлимга кишан солиб, ўлимга маҳкум этилган одамдек у ёқдан бу ёққа олиб юришди. Ҳар куни икки маротаба спортзалга, совуқ бетонли полга қип-ялонғоч қилиб олиб бориб, 20-30 маротаба ўтириб туришга мажбурлашди. Муздек камерада бош кийим, қўлқоп кийиб ухладик. Ана шуларнинг ҳаммасидан яқиндагина ўтдим. Мустақиллик учун тўлаётган ҳақимиз шундай бўляпти. Лекин менга ўзгача танлов берилган вақти ҳам мана шу йўлни танлаган бўлардим. Чунки озодлик шунчаки келмайди, ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Бизнинг мухолиф ҳаракатимиз бунга эришиш учун инсон ҳаётлари билан ҳам ҳақ тўламоқда.

1999 йили менинг дўстим, ҳамкорим Виктор Гончар ўғирлаб кетилиб, ўлдирилди. Менинг ҳамфикрим бўлган собиқ ички ишлар вазири Юрий Захаренконинг ҳам тақдири шундай бўлди. Мана шу каби улкан ҳақ тўлаяпмиз озодлик учун. Александр Лукашенкода охирги 17 йил ичида содиқ бўлган битта сафдоши қолди. Бу қўрқувдир. Ҳозирги тазйиқлар ҳукумат ўзини хавфсиз сезмаётганлигининг белгисдир. Майдонга чиқиб шунчаки чапак чалгани учун одамларни олиб кетиб, қамоққа ташлаб, жарима солишларни яна нима билан изоҳлаш мумкин. Бу сиёсий ақлизаифликдан бошқа нарса эмас. Ҳукуматни ушлаб турган яна бир нарса, кўплаб одамларнинг молиявий жиҳатдан унга қарамлигидир. Шунинг учун ҳам мамлакатда шахсий бизнес бўғилмоқда, шунинг учун бизда шахсий адвокатуралар йўқ, бу дегани маҳкамларда муқобил нуқтаи назар йўқ, ҳакамлар уларга айтилган ҳукмни чиқарадилар. Россия охирги вақтларгача халқаро саҳнада Белоруснинг бепул ҳимоячиси сифатида бўлиб келди. Россия ўзининг иқтисодий кўкраги билан Белорус иқтисодий афсонасини ўсиб улғайтирди. Агар мана шу жиҳатлар бўлмаганда биз аллақачон Эстонияга тенглашиб, балки Оврўпо Иттифоқига қўшилган бўлармидик....