Сўнгги янгиланиш 7 сентябр 2011 - 10:04 GMT

Швециянинг Сааб машинасозлик ширкати банкрот ёқасида - видео

Швециянинг Сааб автомобиль ишлаб чиқариш ширкати банкротдан ҳимоя қилинишни сўраган.

Ширкат маҳсулот ишлаб чиқарилишининг тўхтаб қолишидан, ҳамда шериклари ва ишчиларини тўловлар билан таъминлашга бир неча ойдирки қийналиб келмоқда.

Саабга эгалик қилувчи Swedish Automobile ширкати баёнот чиқариб, Саабнинг кўнгилли тарзда қайта тузилиши унга қисқа муддатли кредиторлардан сармоя олишга, маошларни тўлаб, маҳсулот ишлаб чиқаришни қайта бошлашга имкон беришини айтган.

Swedish Automobile Саабни ўтган йили касодга учрашдан сақлаб қолиш учун сотиб олганди. Сааб ўз кредиторлари дастагига эришишига ишончи комиллигини билдирди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.