Сўнгги янгиланиш 22 сентябр 2011 - 13:49 GMT

Ерга қулаб тушиши кутилган сунъий йўлдош суратга олинди

24 сентябр куни Ер атмосферасига кириб келиши кутилган снуъий йўлдошнинг оғирлиги 6 тоннадир.

Франсалик ҳаваскор мунажжим назорат остидан чиқиб кетган америка сунъий йўлдошини суратга туширишга муваффақ бўлди.

Парижлик ҳаваскор Тиери Лаго сунъий йўлдошни Франса шимоли узра учиб ўтаётган вақтда суратга туширган.

Оғирлиги 6 тонна келадиган 20 йиллик сунъий йўлдош фазодаги ҳарат йўли, орбитасидан чиқиб кетиб, 24 сентябр куни Ерга келиб тушиши кутилмоқда.

Америка олимларига кўра, бунинг натижасида Ердаги бирон кимсага зарар етказилиши эҳтимоли жуда кам.

Сунъий йўлдошнинг 57 даража шимолий ва 57 даража жанубий меридиан чизиқлари орасига келиб тушиши кутилмоқда экан. Бу Ер куррасининг анчайин аҳоли кўп жойлашган ҳудудлари ҳисобланди.

Фазони ўрганиш НАСА агентлиги мутахассиларига кўра, сунъий йўлдошнинг аксар қисми Ер атмосферасига кириб келган вақти ёниб кетади.

Аммо олимлар сунъий йўлдошнинг атмосфера босимига чидамли 26 қисмини аниқлаганлар.

Бу суратда жигар ранг билан белгиланган сунъий йўлдош қисмларининг атмосфера босимидан омон қолиши айтилмоқда.

Уларга кўра, сунъий йўлдошнинг ёқилғи танкерига ўхшаган анчайин пухта ишланган қисмларининг Ерга келиб урилиш эҳтимоли кўп.

НАСА олимларига кўра, сунъий йўлдошнинг қаерга келиб тушишини аниқлик билан фақатгина қулаб тушишидан икки соат аввал айта олишлари мумкин.

НАСАга кўра, иноснларга зиён етказилиш эҳтимоли бу гал кўпроқ бўлса ҳам, ўтмишда бу каби ҳодисалар ҳеч кимга зиён етказмаган.

24 сентябр куни қулаб тушиши кўзда тутилган сунъий йўлдош охирги 30 йил мобайнида энг йиригидир.

Лекин 1979 йили назоратсиз қулаб тушган сунъий йўлдош бу галгисдан 15 баробар оғирроқ бўлган экан.

Ҳозирда қулаб тушиши кутилаётган сунъий йўлдош 1991 йили фазога чиқарилган.2005 йили ёқилғиси тугагани туфайли фойдаланишдан чиқарилган.

НАСА атмосфера босимидан омон қолган сунъий йўлдош қисмларини кўрган инсонларни уларга қўл теккизмаслик ҳақида огоҳлантирган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.