Сўнгги янгиланиш 2 октябр 2011 - 18:15 GMT

Дунёдаги энг ёмон ота кимлигини биласизми?

Тайвандаги икки бейсбол жамоаси ўйинини томоша қилиб ўтирган ишқибоз ота тўпни тутиш мақсадида қизини улоқтириб юборди.

Ўйин "Тайпей Филлари" ва "Таоюан маймунлари" жамоалари ўртасида бораётган эди.

Ўйинчилардан бири урган бейсбол тўпи тўппа-тўғри Бай қўлига келиб тушадиган бўлиб учди.

Лекин жаноб Байнинг қўйнида қизчаси ўтирган эди.

Мусобақани телетрансляция қилаётган камералар қизалоқнинг қандай қилиб томошабинларнинг пастки қаторига учиб кетганини муҳрлаган.

Орадан бироз вақт ўтиб, яқинлаштирилган видеокамералар жаноб Байнинг хотинидан дакки эшитаётгани ва у эса ўзини оқлаётгани манзарасини ҳам тасвирга олганлар.

"Мен икки қўлим билан тўпни ушлайман деганимда қизим қўлимдан тушиб кетди", деган "эътиборли" ишқибоз ота.

Қизалоқ эса ўша пайт бир оёғи озгина оғриганини, ҳозир ҳеч жойи оғримаётганини айтади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.