Сўнгги янгиланиш 4 декабр 2011 - 15:05 GMT

Афғонистонга бағишланган халқаро анжуман Боннда намойиш билан қарши олинди - Фоторепортаж

  • Олмониянинг Бонн шаҳри кўчаларига минглаб урушга қарши фаоллар чиқдилар, улар Афғонистонда Ғарб қўшинлари қолаётганидан норозиликларини изҳор этдилар. Шаҳар марказидаги асосий кўчалар бекитилди, бир неча соат давомида жамоат транспорти тўхтаб қолди.
  • Ушбу намойишчи "Бонн анжумани менга эски колониячиларнинг учрашувларини эслатади, ўша йиғинларда қудратли давлатлар кучи кам ва ҳимоясиз мамлакатларнинг тақдирларини ҳал қилганлар", дейди.
  • Бонндаги норозилик намойишига кўп сондаги социалистлар қўшилдилар.
  • Бугунги кунда аксар аҳоли Олмониянинг Афғонистондаги жанговор амалиётларга бош қўшгани ортидан ўз мамлакатлари Иккинчи Жаҳон урушидан кейин қабул қилган тинчликпарвар ташқи сиёсатдан воз кечаётганининг шоҳиди бўлмоқдалар.
  • Бу намойишчи Бадшаҳ Хон суратини кўтариб олган. Бадшаҳ Хон XX аср бошларида Пешоварда Британларнинг ҳукмронлигига қарши кўтарилган мусулмонларнинг нозўравон норозилик ҳаракатининг етакчиси бўлган.
  • Фаолларга кўра, ҳозирги пайтда НАТО ўзининг ҳарбий амалиётларини фуқаровий "ниқоб" билан бекитишга уринмоқда.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.