Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонлик донгдор боксчи Руслан Чагаев келаси йил яна рингга қайтмоқчи

Профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Руслан Чагаев Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида келаси йил январ ойида яна рингга қайтмоқчи эканини тасдиқлади.

Русланнинг айтишича, келаси йилда яна ўз рейтингини кўтариб, 2012 йил охири ёки 2013 йил бошларида албатта Жаҳон чемпионлиги камари учун жанг олиб бориш аҳдида қатъийдир.

Руслан Чагаев шу йилнинг 27 август куни Олмониянинг Эрфурт шаҳрида Жаҳон чемпионлиги учун жангда россиялик рақиби Александр Поветкинга очколар ҳисобига ютқазиб қўйганди.

Ўзбекистонлик донгдор боксчи сўнгги мағлубияти ортидан Би-би-си Ўзбек Хизматига берган суҳбатида қатор жанглар ўтказиб, албатта Жаҳон чемпионлиги камарига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш ниятида эканини айтганди.

Ҳаваскор боксда ҳам бир неча бор Осиё ва Жаҳон чемпионлари бўлган ўзбекистонлик донгдор боксчи профессионал боксда ҳам энг оғир вазн тоифасида дунёдаги энг кучли боксчилардан бири саналади.