Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жинсий зўрланганидан кейин қамалган Гулноз озодликка чиқди

Кобуллик Гулнознинг қисмати халқаро ташкилотларнинг Афғонистондаги хотин-қизлар аҳволидан бонг уришларига сабаб бўлди.

У қариндошларидан бири томонидан жинсий зўрланган ва ҳомиладор бўлиб қолган.

Бироқ Афғон маҳкамаси уни зино қилганликда айбдор деб топиб, 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Гулноз Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай авфи билан озодликка чиқарилди, бироқ анъаналар кучли бўлган жамиятда унинг ё жинсий зўрлаган инсон билан турмуш қуриши ё ўлдирилиши ҳақидаги таҳдидлар билан рўпара келишига тўғри келмоқда.