Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АЗ Алкмар жамоаси дарвозабони ишқибоз билан тўқнашди

Голландия Кубоги доирасида Аякс ва АЗ Алкмар ўртасида бошланган ўйин бир ишқибоз Алкмарнинг дарвозабони - коста рикалик Эстебанга югуриши ортидан тўхтатилган.

Дарвозабон аввало ишқибоз ҳужумига учраши ортидан мудофаа тарзида ишқибозни тепди, бироқ ҳакамнинг қизил картаси билан жазоланди.

Алкмарнинг ғазабланган мураббийси Герт Ян Вербек бутун жамоасини майдондан чиқариб олди.

Голландия Футбол Уюшмаси ҳозирга келиб Эстебанга берилган қизил картани бекор қилди, бироқ ўйин қайта ўйналиши ёки ўйналмаслиги борасида қарор қабул қилишмаган.

Ўйин тўхтатилганда АЗ Алкмар Аяксга 1-0 ҳисобида ютқазаётганди.