Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Обид Юнусов: 'Керак бўлиб юрганимга минг-минг шукурлар айтаман'

Image caption Ўзбекистон юлдузларининг Янги йил тилаклари

Жорий 2011 йил ўз поёнига етиб борар экан, кечаётган йилда ким нималарга эришдию яна нималардан афсусда?

Янги йилдан кутаётган умидларию режалаётган ишлари қандай?

Би-би-си Ўзбек Хизмати Янги йил арафасида бу хусусда ўзбекистонлик юлдуз хонанда, ижодкор ва спортчиларнинг фикрларини бериб бориш ниятидадир.

Суҳбатларимизни 26 декабр кунидан бошлаб 1 январгача ҳафтанинг ҳар куни веб саҳифамизда ўқишингиз ва “Дараклар” дастуримиз орқали тинглашингиз мумкин бўлади.

Илк қаҳрамонимиз Ўзбекистон Халқ артисти, эл севган санъаткор Обид Юнусов:

Фото муаллифлик ҳуқуқи pixland.uz
Image caption Эл севган санъаткор Обид Юнусов Ўзбек халқига Янги йил тилаклари билан...

"Жуда баракали йил бўлди, десам ҳам бўлаверади. Гарчи аллақачон нафақага чиқиб кетган бўлсам ҳам ҳеч қўйишмайди денг, кинодан қўйишмайди. “Қўйинглар энди, мен қариб қолдим, юролмайман, ҳасса билан зўрға юраман”, десам, - “Ўрнингизга дублёр юрса ҳам, сизни кинога оламиз”, дейди. Бошқалари эса, “Юрдирмаймиз”, деб ҳам олиб ётишипти, қўйишмайди. Мен, “Нима, ўлиб қолмасидан олдин олиб қолайлик деяпсизларми”, деб ҳазиллашиб ҳам қўяман баъзан. “Йўқ, энди, Обид ака, кераксиз”, дейишади. Мен эса, “Керак бўлганим учун раҳмат, дунёда керак эканман-ку”, дейман. Дунёда инсон керак бўлиб юриши лозим доим. Керак бўлиб юрганимга минг-минг шукурлар айтаман, денг...".

Таниқли актёр Обид Юнусов билан суҳбатимизни тинглаш учун плейерни ўйнанг.