Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ислом дини аёл кишининг савдо билан шуғулланишини тақиқлайдими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Айрим мусулмон жамиятлари аёлнинг кўчаю-бозорда ишлашини қабул қилмайди

Саудия Подшоси Абдуллоҳ хотин-қизлар ич кийимлари билан эркакларнинг савдо қилишини тақиқлади.

Кучли анъанадор жамият ҳисобланган Саудия Арабистонида аёлларнинг автомобил ҳайдашига ёвқараш мавжуд, мамлакатда ишлашлари ҳам олқишланмаган.

Саудияда савдо-сотиқ билан машғул аёлларнинг жуда камлиги кузатилади.

Саудия Арабистони: Аёллар ички кийимини эркаклар сотмасин

Афғонистонда ҳам хотин-қизлар ич кийимларини фақат эркаклар сотишади.

Бу мамлакатда аёл кишининг савдо қилиши ва ёки дўкон бошқаришига яхши қаралмайди.

Юрак ютиб дўкондорлик қилаётган аёллар бармоқ билан санарли ва кўпинча, муҳофазага муҳтожлар.

Бир неча йил бурун Мозори Шариф шаҳрида савдо билан шуғулланмоқчи бўлган аёлга қарши ғазабнок эркаклар норозилик билдиришганди.

Аммо Кобулда жуда камчилик аёллар савдо орқали пул топишга ҳаракат қила бошлашган.

Афғонистонда бева қолган ва ё эркак боқувчиси бўлмаган кўплаб аёллар деярли иш топа олишмайди ва аксарият ё тиланчилик ва ё кир ювувчилик қилишга мажбур.

Гиламдўз ва пазанда аёллар ҳам ўзлари савдо қилолмагани боис, даромад уни сотадиган эркаклар чўнтагига тушади.

Фаолларга кўра, агар аёлларнинг дўкондорлик қилишига имкон яратилса, ўн минглаб афғон аёллар ишли бўлиб, оиласи фаровонлиги ошарди.

Бироқ Афғонистонда аёлнинг кишининг кўчаю-бозорда ишлашига қаттиқ қаршилик кўрсатилади.

Аслида, аёл кишининг савдо билан шуғулланишига Ислом диний қандай қарайди?

Би-би-си ушбу савол билан таниқли уламо Обидхон қори Назаровга мурожаат қилди.