Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лондонда тақиқланган китоблар кўргазмаси

Лондон кутубхонлари жамияти бир вақтлар турли қарама-қарши фикрларни уйғотган ва ҳаттоки тақиқланган китобларни жамлаб кўчма кўргазма ташкил этдган.

Нашриёт тарихи бошланганидан бери қудратдаги шахслар уларнинг мавқеи, жорий сиёсий тузумни савол остига олган китобларни тақиқлашга ҳаракат қилган ҳоллари бўлган.

Жамият аҳлоқий нормаларини ҳимоя қилишда ўта жонбоз бўлган шахслар ҳам баъзида ўзлари "ноаҳлоқий" дея кўрган китобларни нашр эттирмасликка уринган вақтлари ҳам бўлди.

Лондондаги қатор кутубхоналарда уюштирилган кўргазма ташкилотчиларига кўра, бу лойиҳа омма дунёқарашидаги илгари силжиш рамзидир.

Бошқа томондан бу китоблар бир вақтлар "тақиқланган мева" бўлгани учун ўқувчини ўзига оҳанграбодек тортиши ҳам мумкин.

Луиза Искандарий ана шу кўргазмалардан бирига бориб, лавҳа тайёрлаган.