Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Четга чиқарилаётган Ўзбекистон табиий бойликларидан кимга кўпроқ фойда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ўзбекистонга сафар қилган Хитой Президенти Ху Жинтаонинг махсус вакили Чен Чжилли хоним Президент Ислом Каримов ва бошқа Ўзбек расмийлари билан музокаралар олиб борган.

Хитой юқори мартабали мулозимининг сафари икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллик санасига тўғри келган.

Хитой минтақа, жумладан, Ўзбекистонни ўзининг тез суръат билан ривожланаётган иқтисодиёти учун муҳим энергия базаси деб кўради.

Яқинда Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида Хитойга узанган газ қувурининг янги бир шохаси ишга туширилган.

Бу Ўзбекистон аҳолиси газ тақчиллигидан азият чекаётган бир пайтга тўғри келган.

Ўзбекистон ўзининг нефт ва газ соҳасига сармоя киритаётган Хитой, Россия ва бошқа хорижий ширкатлар билан маҳсулотнинг тенг ярмидан бўлишади.

Ўзбекистонлик таҳлилчилар эътиборини Афғонистоннинг нефт конларини ўзлаштиришга Хитой ширкатларига рухсат бергани ҳақидаги ахборот ўзига жалб этган.

Унда Афғонистон сотилган нефт даромадларининг 70 фоизини ўзида олиб қолиши хабар қилинган.

Хўш, Ўзбекистон ҳам Хитой ва бошқа хорижий мамлакатлар билан бундан ҳам манфаатлироқ шартномаларни тузиш мумкинми?

Ўзбекистоннинг собиқ нефт ва газ саноати вазири Анвар Ҳусаиновнинг айтишича, ҳозирги шартномалар Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб беради, аммо уларни қайта кўриб чиқиш керак.