Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Брянскда оқава сувлар тизимига қулаб тушган гўдакнинг жасади топилди

Россия ғарбидаги Брянск шаҳрида пиёдалар йўлаги бир қисмининг ўпирилиб тушиши оқибатида оқава сувлар тизимига тушиб кетган 1 ярим ёшли гўдакнинг жасади топилди.

Гўдак онаси билан шаҳар марказида сайр қилиб юрган вақти тўсатдан йўлак ўпирилиб тушган ва она-бола ер ости оқава сувлар қувур тизимига қулаб тушишган.

Аёл бир амаллаб қувурнинг четига тирмашиб қолишга муваффақ бўлди, уни кейинчалик етиб келган полиция кучлари қутқариб қолишди.

Гўдакни қидириш жараёни эса 24 соат давом этди.