Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Халқ сўзи' рўзномасини фақат узумни қушлардан асраш учун сотиб олишади'

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати маҳаллий журналистларни пора олмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Uzmetronom нашрининг хабар беришича, Тошкентдаги миллий матбуот марказида бош муҳаррирлар иштирокида ўтган йиғинда пора олиб қўлга тушгани айтилган журналистларнинг номлари ҳам ошкор этилган.

Нопок журналистлар қилмишлари фош этилган ҳужжатли филмнинг бир ярми соат намойиш этилгани хабар қилинган.

Йиғилишда шунингдек, оддий ўқувчиларнинг матбуотга ишончини тиклаш ҳақида ҳам сўз борган.

Рўзнома сотиш билан шуғулланадиган дўкондордан рўзномалар савдоси ҳақида сўралганида, у бу савдо мавсумий эканини, "Халқ сўзи" рўзномасини узум шингилларини қушлардан ҳимоя қилиш пайтида кўп сотиб олишларини айтган.

Ўзбек матбуоти дунёдаги энг эркин бўлмаган матбуотлар сирасига киради.

Ўзбекистон радиосининг сиёсий масалалар бўйича шарҳловчиси Нарзулла Охунжоновнинг айтишича, Ўзбек матбуотига нафақат ўқувчилар, балки журналистларнинг кўпчилиги ҳам ишонмай қўйишган.