Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги қабри аҳволи ҳануз абгор

Улуғ шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий туғилган кунининг 571 йиллиги муносабати билан унинг Ҳиротдаги қабри аҳволи борасида яна хавотирлар изҳор этилмоқда.

Афғонистонда узоқ йиллар давом этган уруш ва ноқарорликлар туфайли аянчли ҳолга тушиб қолган мақбарани бир неча йил аввал Ўзбекистонлик жамғарма ёрдами билан таъмирлаш ишлари бошланганди.

Лекин кейинчалик хавфсизлик муаммолари рўкач қилиниб, тўхтатилди.

Ўшандан бери ташландиқ ҳолда бўлган қабрни тиклаш билан ҳеч ким шуғулланмайди.

Аммо қандай аҳволда бўлмасин Ҳиротлик мухбиримиз Ҳумоюн Ҳадидга кўра, маҳаллий аҳоли Навоий қабрини эъзозлаб, зиёратгоҳга айлантирган.