Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Дубайдаги кўргазмада афғон гиламлари ғолиб

Афғон гиламларининг номи дунёда донғи кетган.

Бунга исбот сифатида Бирлашган Араб амирликларидаги Дубай шаҳрида ўтказилган гиламлар халқаро кўргазмасида Афғон гиламлари энг яхши, дея биринчи мақомга сазовор кўрилган.

Кўргазмада жаҳоннинг 14 мамлакатидан гиламдўзлик ширкатлари қатнашдилар.

Бунинг ортидан Афғонистон ҳукумати мамлакатда гилам ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш йўлида иккита гилам тўқувчи марказни ташкил этиш режасини ҳақида маълум қилган.

Лекин шу вақтгача Афғонистонда гиламдўзлик жараёни баъзи камчиликларга эга бўлгани учун кўплаб гиламлар қўшни давлатга олиб чиқилиб, у ерда маромига етказилиб, шундан сўнг ўша мамлакат муҳри билан савдога чиқарилиши кенг тарқалган ҳолат эди.