Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'1200 ўқувчиси бор ўқув юртининг йиғилишига болаларнинг учдан бири қатнашади'

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Президент Ислом Каримов Ўзбекистондаги таълим тизими дунёдаги энг истиқболли тизим эканини айтган.

Тошкентда таълимга бағишланган халқаро анжуманда гапирган жаноб Каримовга кўра, ҳар йили давлат бюджетининг 35 фоиздан ортиғи таълим соҳасига сарфланади.

Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Президент мустақиллик йилларида мамлакатдаги мактабларнинг ҳаммаси таъмирлангани ва бир ярим мингдан зиёд коллеж ва лицейлар барпо этилганини айтган.

Ўзбекистондаги бугунги маориф тизими мақтовга лойиқми?

Жаноб Каримов ўзбек ўқитувчиларининг ойлик маоши ўртача маошдан бир ярим баробар кўплигини таъкидлаган, аммо аниқ рақамларни келтирмаган.

Расмий статистика бўйича бу 600 000 Ўзбек сўми ёки 200 АҚШ долларидан сал кўпроқ, демакдир.

Кузатувчилар таълим тизими Ўзбекистондаги порахўрлик ва коррупция энг авж олган соҳалардан бири эканини айтишади.

Хўш, президентнинг таълимдаги ўзбек модели билан боғлиқ сўзлари қанчалик асосли?

Би-би-си ушбу саволни наманганлик нафақадаги ўқитувчи Ғуломжон Холматовга берди.