BBC navigation

Чисора ва Ҳей бир умрга боксдан четлатилиши мумкин

Сўнгги янгиланиш 20 феврал 2012 - 09:54 GMT

Медиа плейер

Мюнхендаги муштлашув ортидан боксчилар Дерек Чисора ва Девид Ҳей бир умрга боксдан четлатилишлари мумкин.

Томоша қилишmp4

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Британия Бокс Кенгаши бош котиби Роберт Смитнинг айтишича, Дерек Чисора ва Девид Ҳей Мюнхендаги муштлашувлари ортидан боксдан бир умрга четлатилишлари мумкин.

"Бу эҳтимолдан ҳоли эмас. Кенгашнинг ваколатлари кенг. Кенгаш жарима солиши мумкин, вақтинча четлатиши мумкин, ёки умуман лицензияни бекор қилиши мумкин", - деди жаноб Смит Би-би-си билан суҳбатида.

Чисора энг оғир вазн тоифасидаги чемпион Виталий Кличкога мағлуб бўлиши ортидан Ҳей билан тўқнашган.

Олмон полицияси Чисорани сўроқ қилиб, айбловсиз озод қилган ва эндиликда Ҳейни сўроқ қилиш истагида эканини билдирган.

Шанба куни матбуот анжумани ортидан юз берган муштлашув ортидан Чисора ва унинг мураббийси Дон Чарлз ҳибсга олингандилар.

Олмон полицияси Ҳейни қидирмоқда, лекин Чисоранинг тарғиботчиси Франк Уоррен Ҳей Британияга қайтганини айтди.

Британия полицияси ҳозирча олмон полициясидан ҳеч қандай сўровнома олмаган.

Ёқалашув Девид Ҳей Кличко билан юзма-юз учрашиш учун матбуот анжуманига келиши ортидан бошланган. Ҳей Кличко ўзаро беллашувдан бош тортмоқда деб ишонади.

Лекин, бу Чисора ва Ҳей орасида даҳанаки жангни келтириб чиқарган. Чисора Ҳейни унга шиша билан ҳужум қилишда айблаган ва тўрт марта Ҳейни отиб ўлдириш билан таҳдид қилган.

"Агар мен билан рингга тушмасанг, мен сени жисмонан ёқиб юбораман", - деб айтган Чисора.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.