Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Femen ҳаракати фаоллари Путин овоз берган жойда ечиндилар

Украинадаги Femen ҳаракати фаоллари президентлик сайлови куни Россия Бош вазири Владимир Путин овоз берган сайлов участкасида норозилик акцияси уюштирганлар.

Уч нафар фаол белигача ечинганлар, Россия ҳукуматига қарши шиорларни айтиб бақирганлар.

Улар овоз бериш қутиларига етиб боришга ҳаракат қилган пайтларида полиция ходимлари томонидан ушланган.

Femen ҳаракати фаоллари ҳибсга олинган.

Уларни жамоат тартибини бузишда айблаб, 15 кеча-кундузга қамашлари мумкин.