Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Доғистонда зўравонликлар камаяётгани йўқ

Доғистон пойтахти Махачқалъадан 40 километр узоқликдаги қишлоқ полиция постида худкушлик ҳужуми содир этилган.

Доғистон расмийларига кўра, Карабудахкент қишлоғидаги полиция постида худкуш аёл ўзини ўзи портлатгани оқибатида 5 полиция ходими ҳалок бўлган, икки нафари яраланган.

Исломий kavkazcenter.com веб-саҳифаси хабарига кўра, ушбу ҳужумда 10 полициячи ҳалок бўлган.

Доғистон Чеченистон сингари Шимолий Қофқознинг Россия ҳукумати исломий радикал кучларга қарши кураш олиб бораётганини айтиб келадиган нотинч бўлгаси ҳисобланади.

Расмийларнинг Доғистонда исломий "бандит гуруҳлари"ни йўқ қилаётгани ҳақидаги хабарларига қарамасдан, ўлкада деярли ҳар куни зўравонликлар рўй бериб турипти.