BBC navigation

'Ҳижоб истаймиз, фақат энг сўнгги русумдаги ҳижоб'

Сўнгги янгиланиш 27 март 2012 - 16:12 GMT
  • Татаристонда бугун рўмолли қизлар кўпаймоқда. Лекин кўпчилик замонавий ҳижоб истайди. Шу боис Қозонда бугун замонавий исломий кийимлар дўконлари кўпайган.
  • Гулфия Галиуллина Қозон марказида "Гулчатой" номли исломий кийимлар дўкони очган. Ўзи модельерлик ҳам қилади.Гулфиянинг айтишича, ҳам авратни ёпадиган ва ҳам замонавий русумдаги Исломий кийимларни яратиш осон эмас.
  • Бугун Татаристондаги никоҳ маросимларида аёллар орасида ҳижоб кийиш урф бўлмоқда. Шу боис фақат Исломий тўй кийимларини сотадиган марказлар очилмоқда. Кўп кўйлаклар Татаристонда тикилади, бироқ Туркия ва Ўзбекистондан ҳам либослар келтиришаркан.
  • Наргиза тўйига ҳам эътиқодига мос келинлар ҳижобида чиқди. Аммо замонавий келин куйлаги танлаган.
  • Қозоннинг -30 даражали совуғида ипак ва пахтали рўмол иш бермайди. Ҳозир бу шаҳарда турфа хилдаги замонавий, қишки ҳижобларни ҳам топа оласиз.
  • Баъзилар Татар анъаналарига мувофиқ кийинишади. Ойгул рўмол ва узун куйлак кияди, аммо буткул ўралмаган. Намозхон бу қиз оилавий маросимларда ашула айтиб, скрипка ҳам чалади.
  • Исломий кийим марказларида фақат ҳижобли қизлар ишлашади. Мунавшаннинг айтишича, рўмоли боис бошқа жойда иш топа олмаган. Асли касби ҳисобчи бу қиз ҳозир исломий кийимлар сотувчиси.
  • Баъзи ҳижоблар кунда кийиш учун, баъзилари тўй-ҳашамга мўлжалланган. Нархлари ҳам 50 доллардан ҳатто 500 долларгача бориши мумкин.
  • Венера бир неча ой олдин рўмол ўраб, намозни бошлаганини айтади. Унга кўра, илгари рус дўстлари ҳам кўп бўлган, ҳозир яқин дўстлари аксар тақводор мусулмонлар.
  • Қозонлик Алфина энди дуоларни ўрганиб, исломий кийиниш борасида ўйлаётганини айтади. У муллалар Ислом ҳақида кўпроқ маълумот беришларини истайди. Мен учратганда тўйга бориш учун рўмол танлаётганди.
  • Тўйлардаги санъаткорлар ҳам иложи борича ёпиқ ва татарча кийинишга интиладилар. Фақат миллий ва сипо рақслар ижро этилади. Акс ҳолда уларни Исломий никоҳ маросимига чақиришмайди.
  • Замонавий исломий кийим фақат ёшларни ўзига тортаётгани йўқ. Ўрта яшар онахонлар сипо, мўътадил рангли, зарсиз ва гулсиз ҳижобларни афзал билишади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.