Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Биродар Абдураимов: 'Уммонга қарши ўйин енгил бўлмайди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

2012 йилги Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларига Осиё қитъасидан сўнгги йўлланма учун ўз курашини давом этдираётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун ҳал қилувчи учрашувда Уммонга қарши майдонга тушади.

Ёзги Олимпиада Ўйинларига чиқиш орзулари чиппакка чиқмаслиги учун ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинни камида дуранг натижа билан якунлашлари тақозо этилади.

Плей-офф беллашувлари Ўзбекистон, Сурия ва Уммон ўртасида бўлиб ўтмоқда.

Қолган икки рақибидан фарқли тарзда, Ўзбекистон дастлабки учрашувини ғалаба билан бошлаган.

Ўзбекистонлик футболчилар 27 март куни суриялик рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишган.

Суриянинг Уммонга қарши илк учрашуви эса, 1:1 дуранг ҳисоби билан якунланган.

Агар Ўзбекистон бугунги ўйиндан 1 очко жамғаришга муваффақ бўлса ҳам, ўз олдига қўйилган бирламчи вазифани уддалаган бўлади.

Яъни, плей-офф беллашувлари ғолиби сифатида 23 апрел куни Англиянинг Ковентри шаҳрида Африканинг Сенегал жамоасига қарши майдонга тушади.

Мен плей-офф босқичи беллашувларининг якуний учрашуви арафасида ўзбекистонлик таниқли мураббий, Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимовдан Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг имкониятлари ҳақидаги фикрини сўрадим.