Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

280 минг долларга ҳам автомобил, ҳам учоқ олишни хоҳлайсизми?

АҚШдаги Террафугиа ширкати Нью-Йорк халқаро автомобил кўргазмасига қўйган автомобилининг дунёдаги ҳам парвоз ва ҳам кўчаларда ҳаракатланиш рухсатномаларига эга илк учар машина эканини эълон қилди.

Автомобилга Транзишн ёки Ўтиш деб ном берилган.

Транзишннинг икки уриндиғи, тўрт ғилдираги ва йиғма қанотлари бор.

У 520 метрлик учиш майдончасидан ҳавога кўтарила олади.

Учар автомобилни кейинги йил савдога чиқариш мўлжалланмоқда, унинг дастлабки баҳоси қарийб 280 минг АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда.