Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тожикистон: бугун болангизга рисоладагидек таълим бериш учун нима керак?

Марказий Осиёдаги энг камбағал мамлакатлардан бири Тожикистонда маориф оқсаётган соҳалардан ҳисобланади. Яқин йиллардан бери ҳукумат таълим соҳаси учун ажратадиган маблағлари миқдорини ошираётган эса-да, таъсири ҳаминқадар дейилади. Мутахассислар, дарслик китоблар етишмаслиги кўпдан кузатилаётган муаммо. Жорий йил қиш мавсумида эса, иситиш тизимидаги ноқисликлар мактабларни маълум вақт ёпиб қўйишга мажбур қилди. Аммо, бугунда мамлакат бўйлаб давлат мактаблари қаторида хусусий таълим даргоҳлари ҳам фаолият кўрсатади. Айни мактаблар мамлакатдаги мавжуд муаммоларни қайсидир маънода ечишга муваффақ бўлаётган кўринади. Тожикистонга сафар қилган Гулсевар Замон Суғд вилоятидаги айрим хусусий ва давлат мактабларидаги шароитлар билан қизиққан