Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Челси'нинг кимсан Барса устидан ғалабаси Ўзбекистонда қандай қарши олинди?

Image caption Мовийларнинг испаниялик Фернандо Торреси учрашув қаҳрамонига айланди

Икки ўйин натижасига мувофиқ, кимсан Испаниянинг наҳанг "Барселона"сини 3:2 ҳисобида мағлуб этган "Челси" шов-шувли ғалабаси ортидан Чемпионлар лигасининг финал босқичига чиққан биринчи жамоа бўлди.

Россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг бойвачча мовийлари энди "Реал"(Мадрид) ва "Бавария"(Олмония) учрашувлари ғолиби билан майдонга тушишади.

Жаҳоннинг энг кучли жамоаси саналмайдими, кеча аксарият сўзсиз Барсанинг ғалабасига кўз тикаётганди.

Устига устак, ярим финал учрашувининг жавоб ўйини "Барселона"нинг ўз майдонида, "Камп Ноу"да бўлиб ўтганди.

Аммо, меҳмонда тўп сурганига қарамай, дунёнинг манаман деган юлдузларига қарши сўнгги 50 дақиқани 10 та ўйинчи билан ўтказган "Челси" ҳақиқий сенсация яратди.

Ўтган ҳафта Лондонда бўлиб ўтган дастлабки учрашув ҳам мовийлар ҳисоби(1:0)га ҳал бўлганди.

Барса устига устак орада ашаддий рақиби "Реал"(Мадрид)га Испания чемпионлигини ҳам бой бериб қўйди.

Фахрий футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаевнинг айтишича, кечаги учрашувни томоша қилган ўзбекистонлик аксарият футбол мухлислари ҳам "Барселона"га ишқибозлик қилишганига қарамай, "Челси"нинг ўйинига тан беришган.