BBC navigation

Олимпиада машъали 70 кун қаерларни босиб ўтади?

Сўнгги янгиланиш 10 май 2012 - 14:39 GMT

Томоша қилинг

  • Шундай қилиб, саёҳатимизни бошладик...
  • Юнонистондан Буюк Британияга етиб келгач, машъал Ландсенд бурни ёқалаб ҳам ўтади.
  • Эден дарёсини ҳам кечади...
  • ва Бас шаҳрига ҳам етиб боради.
  • Йўлини Сновдония оролига-да солади.
  • Кросби шаҳрини ҳам кесиб ўтади.
  • Машъални йўлда Жодрелл обсерваторияси ҳам кузатиб қолади.
  • Машъал гўзал Ливерпулга-да етиб келади...
  • Айл-оф-Мен оролидан ҳам ўтади.
  • Машъал томошасидан Дорчестер ҳам бир четда қолмайди.
  • Машъал Дублинга ҳам етказилади.
  • Ўз йўлида Инвернессни ҳам босиб ўтади.
  • Эдинбург ҳам машъалдан баҳраманд бўлмай қўймайди.
  • Машъал қадимий Ҳадрианс деворлари ёқалаб, ўз йўлида давом этади.
  • Машъалнинг ҳуснига фаришта (Angel) ҳам ўз назарини ташлайди.
  • Машъалга Виндермер шаҳри бир муддат мезбонлик қилади.
  • Ноттингем ҳам машъални қабул қилиб олади.
  • Машъал Стратфордни ҳам кесиб ўтади...
  • Аммо машҳур Кембриж ва...
  • Оксфорд ҳам ушбу шарафдан бебаҳра қолмайди.
  • Машъал ўз йўлида Стоунхенж - қадимий тош мажмуасини ҳам босиб ўтади.
  • Портсмоут ҳам машъални кўриш бахтидан бенасиб қолмайди.
  • Шундан кейин машъални Дуврнинг оппоқ соҳиллари қарши олади.
  • Ва ниҳоят машъал Англия пойтахти Лондонга етиб келади...
  • бундан буёғига Олимпия стадионига бир қадам қолади, холос...

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.