BBC navigation

Социалистик Кубадаги ҳаёт манзаралари

Сўнгги янгиланиш 29 май 2012 - 16:29 GMT
  • Куба пойтахти Гавана бир вақтлар Лотин Америкасидаги энг фаровон ва меъморчилик дурдоналарига тўла шаҳар эди.
  • 1959 йилги инқилобдан аввал парламент жойлашган Капитолий биноси ўша вақтда яқин иттифоқдош бўлган АҚШ пойтахтидаги Капитолийдан нусха олиб қурилган ва Вашингтондагидан ҳеч нарсаси билан қолишмайди. Гавана Капитолийсида жаҳонда бино ичидаги энг баланд ҳайкал ҳам ўрин олган. Ҳозирда бинода Куба Фанлар Академияси жойлашган.
  • Фидел Кастро ва Че Геваралар раҳбарлиги остидаги инқилобдан сўнг жаҳоннинг казо-казоларига тегишли ҳашаматли уйларнинг ҳаммаси давлат тасарруфига ўтказилиб, оддий халққа бўлиб берилган.
  • Ўша вақтдан бери ойига ўртача 20 долларга яшовчи аҳоли бу ҳашаматларга тегишли эътибор қарата олмайди.
  • ЮНЕСКО Гаванани жаҳон меъморчилиги дурдонаси сифатида ўз қарамоғига олган ва таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратиб келади.
  • Лекин ЮНЕСКОнинг Гаванадаги ҳар бири деярли санъат асарига тенг бинони тиклашга қурби етмайди. Мана бу бинони таъмирлаш учун қурилган ҳавозани ишлар тўхтаб қолгани туфайли ўт-ўлан босиб кетган.
  • Айтишларича, Гаванада бир вақтлар ҳаммани ҳайратга солган гўзал бинолардан кунига ўртача учтаси бутунлай тўкилиб тушади.
  • Марокаш меъморчилиги безаклари туширилган мана бу нафис бинонинг бир пешайвони тўкилиб тушибди. Иккинчиси тўкилиш арафасида...
  • Лекин қашшоқлик ва тўкилиб тушаётган уйлар гаваналикларнинг кайфиятига у қадар таъсир кўрсатмаётгандек...
  • Совет Иттифоқи қулаши ортидан асосий иттифоқдош ва таъминотчисидан айрилган Кубада аҳоли ҳануз талонлар асосида давлат нархида белгиланган миқдорда озиқ-овқат олади. Бу каби маҳсулотларни сотувчи дўконларнинг пештоқи кўпинча бўм-бўш...
  • Ҳукумат вазиятни бир оз ўнглаш учун яқинда шахсий ишбилармонликка чекланган равишда рухсат берган. Мана бу аёл ўзи ясаган майда-чуйдани сайёҳларга сотиб кун кечиришга уринмоқда.
  • Инқилобдан кейин қурилган Гавананинг янги шаҳаридаги бинолар шўролар даври меъморчилиги намуналаридир.
  • Совет Иттифоқидан таъминотлар тўхтаб қолганидан сўнг, АҚШ жазо чоралари туфайли деярли ёқилғисиз қолган Кубада от кучи билан жамоат транспорти муаммосини ечиш кенг йўлга қўйилган. Кубанинг кичик шаҳарларида от-арава ҳануз асосий нақлиёт воситаларидан бири.
  • Бинолар нураб тушаётган бўлса ҳам Кубада социалистик ғоя ва инқилоб ҳислари ҳануз мустаҳкам...
  • Гаваналикларнинг айтишларича, шаҳарда 2 миллион аҳоли бўлса, шундан 1 миллиони полиция ходимлари. Хорижий сайёҳлар билан гавжум денгиз соҳилида эса ташқи кўринишидан ким эканлигини аниқлик билан айтиш мумкин бўлган, расмий кийинган шахслар кун бўйи хорижликларни кўзини узмай кузатади.
  • Ҳаёт машаққатларига қарамай Кубанинг қай бурчига борманг миллий қўшиқлар деярли тўхтовсиз қулоғингизга чалинади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.