Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Интернет ва мобил технологияларга чеклов киритиш муаммога қарши кураш йўли эмас'

Ўзбекистондаги "Эксперт" ишчи гуруҳининг билдиришича, мамлакатдаги лицей ва коллеж маъмуриятига ўз ўқув юртларига яқин ерда жойлашган Интернет-кафеларга ёшларнинг киришини мониторинг ва назорат қилиш юклатилган.

Ушбу чора-тадбирларнинг апрел ойидан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг махсус буйруғи билан амалга оширилаётгани айтилади.

Аён бўлишича, вазирлик буйруғига мувофиқ, ўқитувчиларнинг эрталабки соат тўққиздан кечки соат саккизгача маҳаллий Интернет-кафеларида "қоровуллик" қилишларига тўғри келади.

Уларнинг Интернет-кафега кирган ўқувчиларга интернетдан фойдаланишни тақиқлашлари ва бинони зудлик билан тарк этишни талаб қилишлари лозим бўлади.

Ва ўз навбатчилик натижалари бўйича маҳаллий ўрта-махсус таълим бўлимларига ҳисобот топширишлари ҳам тақозо этилади.

Расмийларга кўра, бу каби тадбирлар лицей ва коллежлардаги давоматни яхшилаш мақсадида амалга оширилаётир.

Би-би-си Эксперт Ишчи гуруҳт раҳбари Суҳроб Исмоиловдан сўнгги чекловлар ортида аслида қандай мақсадлар ётган бўлиши мумкин, деб сўради.