Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Афғон ўқувчи қизларини ким заҳарламоқда?

Афғонистон шимолида жойлашган Тахор вилоятидаги қизлар мактабида гумон қилинишича яна бир оммавий заҳарланиш ҳодисаси юз берди.

Охирги вақтларда бу каби ҳодисалар Афғонистон бўйлаб қизлар мактабларида бир нача бор рўй берди.

Лекин шу вақтгача қизлар ҳақиқатан ҳам заҳарланганми, заҳарланган бўлса қандай модда билан заҳарлангани ҳақида бирон аниқ маълумотлар қайд қилинганича йўқ.

Тахминларга кўра, бу амаллар ортида қизларнинг таълим олишларига қарши бўлган кучлар турган бўлиши мумкин.

Толиблар бу каби амалларга қўл урганликларини рад этиб келадилар.