BBC navigation

Британлар Қиролича олмос юбилейини қандай нишонлашди?

Сўнгги янгиланиш 4 июн 2012 - 11:13 GMT
  • Қиролича Елизавета IIнинг тахтда ўтказган 60 йиллигига бағишланган тантаналар кемалар томошаси билан бошланди.
  • Тантанадан бир кун аввал ҳарбий ва тарихий кемалар билан бир қаторда хусусий кемалар охирги тайёргарликдан ўтдилар.
  • Кўплаб кемалар Тауэр Бридж кўприги яқинида тунни ўтказдилар.
  • Кемалар кўргазмаси бошланадиган Баттерси ҳудудидаги Челси кўпригида Қироличанинг ашаддий тарафдорлари тун оша жойларини эгаллашганди.
  • Темза дарёси бўйлаб бир миллион британлар ва сайёҳлар Қироличани табриклаш учун йиғилдилар.
  • Темза дарёси бўйлаб хонадонларда яшайдиган лондонликлар уйларида юбилей базмларини уюштирдилар. Мана бу хонадон Янги Зеландиянинг ўтган йил йирик зилзилада вайрон бўлган Крайстчерч шаҳри номидан Қироличани табриклаяпти.
  • Ёмғир эса ўзи билганича давом этаверди. Хабарларга кўра, Қиролича 60 йил аввал тахтга чиққанида чақмоқ чақиб, жала қуйган экан.
  • Лекин, ёмон ҳавога ўрганиб қолган британлар учун ёмғир тўсиқ бўлмади.
  • Британлар бу тарихий кунда Қироличани кўриб қолиш учун фарзандлари билан мамлакатнинг турли бурчакларидан ёғилиб келишди.
  • Байрам ҳисси ҳамма ерда сезиларди.
  • Баттерси паркида ўтган ярмаркада Қироличанинг ҳаёти ва фаолиятига тааллуқли ҳар нарсани сотиб олиш мумкин эди.
  • Мен хабар узатган махсус икки қаватли автобусга Қироличага хизмат қилган мана бу ҳарбийлар таклиф қилинди.
  • Би-би-си ўзининг барча машҳур телебошловчиларини байрамга сафарбар қилди. Strictly Come Dancing кўрсатуви бошловчиси Тесс Дейли ҳам томошалар ҳақида хабар узатиб турди.
  • Паркда болалар учун ажойиб аттракционлар ўрнатилганди.
  • Баъзи болалар байрамга муносиб равишда ватанпарварона кийиниб олишганди.
  • Бу аёл Қироличани ўта қаттиқ севишини ва унинг меҳнаткашлиги учун миннатдорчилик билдириб, тантаналарга чиққанини айтади.
  • Кўп ёшлар учун Қиролича юбилейи дўстлар билан учрашиб, паркдаги концертларни томоша қилиш учун имконият яратди.
  • Бу каби ватанпарварлик ҳисси Британияда камдан-кам кўзга ташланади.
  • Мана бу меҳмонлар Қироличанинг юбилейи туфайли тўрт кун дам олиш куни дея эълон қилинганидан беҳад мамнунлар.
  • Баъзилар Қироличани кутавериб чарчаганларидан, бироз мизғиб олдилар.
  • Мана бу оила ҳам Қироличанинг катта ишқибози.
  • Савдогарлар ҳам Буюк Британия байроқлари ва Қиролича ниқоблари билан яхшигина савдо қилишди.
  • Лондон кўчалари бўйлаб ҳар қадамда қизиқарли манзарага дуч келдим.
  • Юбилей танталари яна икки кун давом этади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.