Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Қизлар, тегажоғлик қилмасинлар десангиз, сипо кийининг....'

Шанхай метроси маъмурияти томонидан қизларнинг кийими борасида берган маслаҳати кенг баҳсларга туртки берди.

Метро маъмурияти очиқ-сочиқ кийинган қизнинг сурати билан "бу тариқа кийинган қизларга тегажоғлик қилишса, ажаб эмас" деган лавҳани нашр этган.

Бу ўз навбатида қизларга қарши камстиш юз бераётгани ва шилқимликни эркаклар қилиб, қизлар балогардон этиб кўрсатилаётгани ҳақидаги танқидларни келтириб чиқарди.

Шанхайдан Жон Садворс лавҳаси.