Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Футбол бўйича Оврўпо чемпионлари Испания қироли қабулида бўлдилар

Якшанба куни Италия миллий жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2012 йил Оврўпо кубогини соҳиби бўлган Испания жамоаси ғалаба нашидасини сурмоқда.

Исапания пойтахти Мадрид марказидаги майдонга тўпланган ўн минглаб инсонлар қаторасига учта халқаро мусобақада ғалаба қозонган жамоани олқишлаганлар.

Испаниялик футбол юлдузлари усти очиқ автобусда парад бошлашларидан аввал Мадриддаги Зарзуэла Саройида Подишоҳ Хуан Карлос қабулида бўлганлар.

Ғалаба юриши марказий Де Сибелес майдонида поёнига етган.