Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Обид Юнусов: 'Курашчиларимиз ғалаба қозониб келишса, ура деб юбораман...'

Фото муаллифлик ҳуқуқи pixland.uz
Image caption Обид Юнусов: 'Курашчиларимиз ғалаба қозониб келишса, ура деб юбораман...'

Британия пойтахти Лондонда бўлиб ўтаётган XXX Ёзги Олимпиада Ўйинлари ўзининг авж қиёмига етиб бормоқда.

27 июл куни старт олган икки ҳафталик беллашувлар чоғида дунёнинг икки юздан ортиқ давлатидан минглаб спортчилар иштирок этишмоқда.

Ўттиздан ортиқ спорт тури бўйича беш мингга яқин медал учун кураш олиб бораётган олимпиячилар орасида элликдан ортиқ ўзбекистонликлар ҳам бор.

Бу – Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси учун бешинчи Ёзги Олимпиада Ўйинлари бўлади.

Шу пайтга қадар дзюдо мусобақаларида битта бронза медали қўлга киритган бўлишса ҳам, уларнинг ҳануз якка кураш спорт турларида ўзларини кўрсатишлари кутилмоқда.

Жумладан, 75 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик донгдор боксчи Аббос Атоев Ўйинларнинг бронза медалини ўзига кафолатлаган.

Ораларида кетма-кет уч Ёзги Олимпиада Ўйинларининг совриндори Артур Таймазов ҳам бўлган ўзбекистонлик курашчилар эса, куни-кеча ўз беллашувларини бошлашган.

Ўзбекистонлик спорт шарҳловчилари Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинлари мамлакат ичкарисида катта қизиқишга сабаб бўлаётганини айтишади.

Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги ва маҳаллий ишқибозлар учун энг қизиқарли бўлган барча беллашувлар Ўзбекистонга бевосита трансляция этилмоқда.

Биз Ўйинлар муҳим паллага кирган ана шу манзарада ўзбекистонлик юлдуз хонанда, санъаткор, ёзувчи ва шоирларнинг Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига тилаклари билан қизиқдик.

Навбатдаги суҳбатдошимиз Ўзбекистон Халқ артисти, эл севган санъаткор Обид Юнусов Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларида ўз иштирокларини давом эттираётган ўзбекистонлик спортчиларга тилаклари билан...