Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Усмон Азимов: 'Олимпиада Ўйинларининг қанақадир ҳалол бўлишини истаяпман'

Image caption Усмон Азимов: 'Олимпиада Ўйинларининг қанақадир ҳалол бўлишини истаяпман'

Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинлари ўз поёнига етиб бораётган бир манзарада ўзбекистонлик спортчилар учун ҳал қилувчи паллалар бошланди.

Бугун бокс бўйича камида битта бронза медалининг тақдири ҳал бўлса, кейинги икки кун ичида ўзбекистонлик донгдор курашчилар гиламга чиқишади.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи Аббос Атоев 75 кг вазнда ярим финалга чиқиш билан ўзига Ўйинларнинг совринли учинчи ўринини нақд қилган.

Бугун ва эртага эса, бир неча карра Олимпиада ва жаҳон чемпионлари Артур Таймазов, Дилшод Мансуров ва Сослан Тигиевлар бош соврин учун ўз курашларини бошлашади.

Ўзбекистонлик олимпиячилар шу пайтгача Ўйинларнинг битта бронза медалини қўлга киритишган бўлса ҳам, мухлислар ҳали олтин медаллардан умидларини узишмаган.

Ана шундай ашаддий ишқибозлардан бири - Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим.

Шоир, "Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларини жуда кузатиб бораётгани, унинг қанақадир ҳалол бўлишини, ҳақиқатдан ҳам зўрлар ғалаба қозонишини истаётгани"ни айтади.