BBC navigation

Энди навбат Лондон-2012 дан Рио-2016 га

Сўнгги янгиланиш 14 август 2012 - 16:09 GMT
  •  (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Фламенго парки 1960 йилларда барпо этилган. Бу ерда Олимпиада Ўйинлари пайти велопойга, тез юриш мусобақалари, Паралимпик Ўйинлар пайти эса марафон ва велопойга мусобақалари уюштирилади. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  •  (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Фламенго, Ботафого, Глория ва Фламинго парки атрофида истиқомат қиладиган инсонлар югурмоқчи, велосипедда сайр қилмоқчи бўлишса, мана шу соҳилдаги гўшаларга чиқадилар. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  •  (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Фламенго парки Гуанабара бўғозида жойлашган. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  •  (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Фламенго паркидаги велосипед йўлкаси. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  •  (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Маракана стадионида Рио-2016 Ўйинларининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда футбол беллашувилари бўлиб ўтади. Стадионда 2013 йилда бўлиб ўтадиган Конфедерация кубоги ва 2014 йилдаги Футбол бўйича Жаҳон кубоги ўйинларига тайёргарлик кўрилмоқда. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  • (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Рио расмийларига кўра, стадионни қайта таъмирлаш ишларининг 62 фоизи якунланган. Рио ўйинларининг бюджети 859 миллион Бразилия доллари(271 миллион фунт стерлинг)ни ташкил этган. 5500 ишчи ишларни ўз вақтида якунлаш учун ҳафтасига етти кун, 10 соатлик икки сменадан ишлашмоқда. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  • (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Рио-де-Жанейро шаҳрининг Ғарбий Зонасида жойлашган Деодоро Бразилиянинг энг йирик ҳарбий шаҳри ҳисобланади ва бу ерда бутун Жанубий Америкадаги энг кўп сондаги - 60 минг ҳарбий жамланган. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  • Атрофи ям-яшил Деодорода Олимпиаданинг етти тури бўйича мусобақалар ўтказилади.
  • Би-би-си сурати
    Олимпиада Паркини барпо этиш мақсадида Жасарепагуадаги эски автомобил пойгаси ўтказиладиган жой бузиб ташланади. Ўтмишда бу ерда Формула-1 мусобақалари ҳам ўтказилган.
  • Бразилия Олимпия қўмитаси фотосурати
    Олимпиада парки ва Олимпиада шаҳарчасининг режадаги тарҳи
  • 2007 йилда қурилган Пан-Америка Ўйинлари учун барпо этилган иншоотлар ҳам янги Олимпиада паркининг таркибий қисми бўлади.
  • (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Ҳар йили самба мактабларининг карнавали бўлиб ўтадиган Самбадромда Олимпиада марафонининг финал нуқтаси ва камончилар ўртасидаги мусобақа маскани бўлади. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  • (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Самбадром шаҳар марказига яқин жойлашган, унинг атрофида Рионинг Сатумби, Эктасио ва Санта Тереза маҳаллалари жойлашган. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  • (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Рио-де-Жанейронинг жанубида жойлашган Копакасабана пляжи. 2016 йилдаги Олимпиада ва Паралимпик ўйинлар пайти бу ерда қатор мусобақалар, жумладан, тез юриш, соҳил волейболи, эшкак эшиш ва триатлон мусобақалари бўлиб ўтади. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  • (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Қайиқда сузиш мусобақаларини Фламенго паркининг бир қисми бўлган Марина да Глорияда ташкил этиш мўложалланмоқда. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  • Рио-де-Жанейронинг бойлар истиқомат қиладиган мавзеси - Ладоа Родриго де Фрейтаснинг қуш парвози баландлигидан кўриниши. Ўнг томонда Ипанема ва Леблон мавзелари. Эшкак эшиш мусобақалари мана шу ерда бўлиб ўтади. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  •  (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Бандаргоҳ томонларда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилаяпти, бу ерда янги йўллар ва янги иккита туннелни қуриш бошланган. Бу шаҳардаги транспорт қатновини анча яхшилайди. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  • (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Туннеллардан бирини Морро да Сауде деб номлашга қарор қилинган. Морро да Сауде шу яқин атрофидаги қашшоқлар мавзесининг номи бўлган. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  •  (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Олимпиада арафасида Рио-де-Жанейронинг жанубини ғарбий қисми билан боғлайдиган янги метро тармоғини қуришга ҳам киришилган. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
  •  (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)
    Рио Жанубий Америкадаги олимпиада ўйинлари илк ўтказиладиган шаҳар бўлади. (Фотосурат муаллифи Маризилда Круппе/BBC Brasil)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.