BBC navigation

Ўзбекистон: Эркакларсиз қолган қишлоқлар

Сўнгги янгиланиш 3 сентябр 2012 - 11:01 GMT

Томоша қилинг

  • Эркакларисиз, бутунбошли қишлоқлар ҳувиллаб қолган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳатто, қабристонга элтиш лозим бўлиб қолган пайтлари тобутни кўтаришга етарлича эркак топилмайди. Чунки исломий анъналарга мувофиқ, аёлларга бу нарса рухсат этилмайди.
  • Бозор-учар қилиш, рўзғорнинг кам-кўстини тўлдириш, ҳосилни йиғиб-териш бўладими, ҳаммаси аёлларнинг елкасига тушган.
  • Юзларини чанг-тўзону қуёш тиғларидан тўсиб олган аёллар тонг саҳардан то хуфтонгача далада ишлашади.
  • Аёллар пишиб етилган буғдойни шалағи чиққан бир неча эшак арава ёрдамида йиғиб олишади.
  • Далада юзларини тўсиб олган ёш, ёш қизларни ҳам учратасиз...
  • Чарчоқдан беллари толган аёллар кўзлаган манзилларига етиб олиш учун қандайдир транспорт турига илҳақ...
  • Айрим қишлоқларда аёллар, ҳатто, эркакларнинг ҳунарларини ҳам эгаллай бошлашган. Улардан баъзилари қассобга ёрдамчилик ҳам қилишмоқда.
  • Аммо сўнгги йилларда қишлоқ аёллари орасида ҳам "гап" - ўзига хос базму зиёфат урф бўлган. Улар Россияда меҳнат муҳожирлигида банд яқинлари юборган пулларга қурилган янги меҳмонхоналарда йиғилиб, бир дастурхон устида ўзларининг кундалик ғаму ташвишларини ҳам муҳокама этиб олишади.
  • Айримлари эса, шундоққина уйлари айвонида ўтирволиб, ўзга юртларда сарсон яқинларининг аҳволи ҳақида бир-бирлари билан дарду ҳасратлашиб олишади.
  • Ойилари "гап сотишаркан", ёшроқлари учоғу Шўро давридан қолган газ бир чеккада қўққайиб турган ошхонада бирор егулик тайёрлашади.
  • Шундоққина оёғингиз остида қалашиб ётган бир қулоч шох-шаббани ўчоқ остига ташласангиз бўлди, бир зумда олов олади...
  • Турмушнинг қийинчилиги самарқандлик мана бу нон сотувчи аёлнинг юзида шундоққина акс этиб турибди.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.