Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Қирқ йил қирон келса ҳам...' ва ё ажалга чап берган ҳайдовчи

Россиядаги шоҳ йўлда юз берган автоҳалокатда ҳайдовчи мўъжиза билан омон қолди.

Видеотасвирда улкан юк машинасининг кутилмаганда чапга қайрилгани ва тўғрисидан келаётган автомобилга қаттиқ зарб билан урилгани акс этган.

Машинага жиддий зиён етган эса-да, ҳайдовчига, афтидан, ҳеч бир зиён-заҳмат етмаган. Машинанинг олд қисми қўпорилиб тушаркан, ҳайдовчи пастга сакраб қолишга муваффақ бўлган.