Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Миррихда дарё ўзани топилди'

АҚШнинг фазони ўрганиш маркази НАСА томонидан учирилган тадқиқотчи робот "Curiosity"нинг Миррихга етиб борганига атиги етти ҳафта бўлди.

Лекин у аллақачон ушбу сайёрада ўтмишда оқар сув бўлганлиги далилларини топиб, ерга юбормоқда.

"Curiosity" юборган охирги суратларда юмалоқ тошлардан ташкил топган ҳарсанг тасвирланган.

Олимларга кўра, бу думалоқ тошлар сув оқими натижасида шаклланган ва бир вақтлар Миррихда дарё бўлган бўлиши мумкин.