Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ана дабдаба-ю, мана дабдаба: энди уй ҳайвонлари учун меҳмонхона!

Эгалари узоққа кетган уй ҳайвонлари учун турли-туман шарт-шароитлар муҳайё ушбу меҳмонхона Ню Йоркда очилди. Меҳмонхонага ташриф буюрган мушуклариу итлар юмшоққина ўриндиқлар, флат скрен телевизорлар ўрнатилган ётоқлар билан таъминланади. Ҳали бу ҳаммаси эмас, у ерда тиббий хизмат дейсизми, маникюр ва ё педикюрми, умуман, уйларидан узоқда бўлган арзандаларнинг кўнгилларини чоғ қиладиган барча хизматлар кўрсатилади. Меҳмонхона расмийларига кўра, ҳайвонлар ўзларини уйларида ҳис қилишлари лозим.