BBC navigation

Суратларда Ҳиндистоннинг эрта улғаяётган етаётган қизалоқлари...

Сўнгги янгиланиш 15 октябр 2012 - 15:55 GMT
  • Деҳлида очилган фотокўргазма Ҳиндистондаги қиз болалар ҳаётига бағишланган. Кўргазма сураткашликни тарғиб қилувчи Назар жамғармаси тарафидан Болалар ҳуқуқлари ва Сиз ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган. Мумбайда хода устида ўйин кўрсатаётган қизалоқнинг сурати Ketaki Sheth тарафидан олинган
  • Мана суратдагилар - Прадеш штатидаги қишлоқлардан бирида "турмуш қурган" етти ёшли келин-куёв. Муаллиф Swapan Parekh
  • Динеш Кханна Деҳлида пуфак сотаётган болаларни суратга олган
  • Жҳарханд штатида кўмир конида ишлаётган қизалоқ...Сюзанне Ли олган сурат. Кўплаб қизалоқларнинг умри мана шундай кўмир конларида ўтади ва улар ҳеч қачон мактаб остонасидан ҳатлаб ўтишмайди.
  • Манси Мидҳа ўтган йил турмушга чиққани боис мактабни ташлашига тўғри келган 13 ёшли Шабнамнинг суратига олган. У то 15 ёшга тўлиб, эрининг уйига боргунича Ражастан қишлоғида ўз ота-онаси билан яшайди.
  • Калкуттадаги йўлаклардан бирида тунаётган қизалоқ онаси ухлаб ётаркан, синглисини овутмоқда. Рагҳу Рай олган сурат
  • Хиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгал штатида яшовчи қизалоқ. Мактаблар жуда кам бўлган бу минтақада аксар қизлар уйларида ўтиришади. Прашант Панжиар сурати
  • Андхра-Прадеш штатида яшовчи чўпон қиз.
  • Мумбайдаги фоҳишахоналардан бирида ишловчи ёш қизнинг суратини Фавзан Ҳусайн олган
  • Рўзғор ишларига кўмаклашиши учун мактабни ташлашга мажбур бўлган 8 ёшли Мускаан. Уттар-Прадеш штатида яшовчи ушбу қизалоқ мактаби ва синфдошларини соғинишини айтади. Аншика Варма олган сурат.
  • Кўча супирувчи қиз. Амит Шарма сурати
  • Свапан Наяк олган суратда Ассамда сув олиб кетаётган икки қизалоқ акс этган.
  • Биҳар штатидаги қашшоқ маҳаллалардан бирида яшовчи қизалоқ. У ўз жамоасидан таълим олиш бахтига муяссар бўлган жуда камдан-кам қизлардан бири. Судҳарак Олве олган сурат

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.