Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тожикистонда телефон орқали ажрашиш ҳоллари кўпайган

Тожикистондан Россияга иш излаб кетган кўплаб меҳнат муҳожирлари ўз турмуш ўртоқлари билан телефон орқали ажрашиш ҳоллари кўпайган. Бу эса, ўта жиддий ижтимоий оқибатларни келтириб чиқармоқда. Телефон орқали "талоқ" бериш ёки текст жўнатиш ўтган йил Диний ишлари бўйича қўмита тарафидан тақиқланган эса-да, ҳамон кўп учрайди. Расмий рақамларга кўра, мамлакатда ажрашиш ҳоллари 2012 йилнинг ўзида қарийб 14.3 фоизга кўтарилган. Райҳон Димитри лавҳаси ана шу ҳақда