BBC navigation

Қуроллилар салтанатига саёҳат

Сўнгги янгиланиш 29 ноябр 2012 - 11:13 GMT
  • Афғонистонда кўплаб минтақалар қуролли гуруҳлар ҳамда қўмондонлар бошқаруви остида қолмоқда. Халқаро ҳамжамият ва Афғонистон ҳукумати бу гуруҳларга қонуний мақом, моддий ёрдам бериб, уларни аксилтолиб кучларига айлантираётир.
  • Кўплаб овлоқ ҳудудларида эса одамлар қуролли гуруҳлар ва қўмондонлардан қўрқиб, уларнинг зуғуми остида яшашга мажбур. Аммо қонун заиф ҳудудларда қуроллилар оддий инсонларнинг моли ва жонига дахл қилаётгани ҳақида хабарлар кўп.
  • Тахорнинг айрим минтақаларида қудратли қўмондонлар дарёларни буриб, электр ишлаб чиқаришмоқда. Пастда яшовчи деҳқонлар эса сувсиз қолишган. Лекин ҳеч ким қудратли шахсларга қарши бориб, оддий деҳқонларга ёрдам бера олмайди.
  • Тахорлик қўмондон Малик Татар собиқ СССР ва Эронда ишлаб чиқилган қуролларини қандай ишлатишни кўрсатади. Суҳбатдошим ўз жамоаси ва минтақасини Толибондан ҳимоя қилиш учун аскар тўплаб, қўлига қайта қурол олганини айтади.
  • Қўмондон маҳаллий ўзбеклар ўз истаклари билан болаларини унга аскарликка беришганини айтади. Иш топиб бўлмайдиган ва қонун заиф минтақада кўплаб ўспиринлар учун қўмондонларга аскар бўлиш жозибадор кўриниши мумкин.
  • Қатор шаҳар-қишлоқларга ҳали марказий ҳукумат етиб келмаган. Амударёга яқин мана бу туманда тужжорлардан солиқни давлат эмас, балки қўмондонлар йиғиб олишади.
  • Мана бу отахоннинг ер-замини ҳали 30 йил илгари тортиб олинган. У шикоят қилмаган жой қолмаган ҳисоб, лекин қудратли шахслар қўлидан мулкини қайтариб ололмайди. Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, қўмондонлар деҳқонлар қўлидан ер-заминларини тортиб олаётган ҳолатлар кўп.
  • Кобуллик фаол Видо Аҳмад қуролли қўмондонлар қўлида азият чекканларга ёрдам беришга интилади. Кўплаб жабрдийдалар пойтахтга қочиб келишса-да, барибир, ҳукуматда яхши ришталарга эга қўмондонлар устидан шикоят қилишга ботина олишмайди.
  • Кобулдаги Харобот маҳалласини 1990-йиллари мужоҳид ққўмондонлар вайрон этишган. Кўплаб афғонларнинг қўрқишича, НАТО чиқиб кетгач, аксилтолиб кучларига айланган бу қўмондонлар яна урушга киришишлари мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.