BBC navigation

Қоҳирани қоплаётган бетон тўсиқлар

Сўнгги янгиланиш 4 декабр 2012 - 13:20 GMT
  • Қоҳиранинг турли қисмларида бетон тўсиқлар пайдо бўлишда давом этаяпти. Кўчаларни тўсиб қўядиган баланд деворларни ўрнатиш билан расмийлар шаҳар марказида юзага келадиган тўқнашувларни бартараф қилишмоқчи, лекин оддий аҳоли улардан норози, намойишчилар эса бу деворлар уларни тўхтата олмаслигини айтишмоқда.
  • Шайх Райҳон кўчасидаги бу девор Миср Вазирлар маҳкамасига етакловчи йўлни тўсган. У 2011 йил ноябрида қўшни Муҳаммад Маҳмуд кўчасидаги тўқнашувлар чоғида ўрнатилганди.
  • Ўсмир бола Қаср ал-Айни кўчасини Вазирлар маҳкамасидан ажратиб қўйган деворга тирмашиб чиқаяпти.
  • Таҳрир майдони ва Вазирлар маҳкамаси орасидаги Қаср ал-Айни кўчасида ўрнатилган мана бу девор бу йил 25 ноябрда полиция ва намойишчилар орасида олти кун давом этган тўқнашувлардан сўнг барпо қилинган.
  • Граффити эса эртасига чизилган.
  • Қаср ал-Айни кўчасида девор тикланиши билан тўқнашувлар яқин орадаги Симон Боливар ҳиёбонига кўчган. У ҳам Таҳрир майдони ва АҚШ элчихонасига яқин. Бу ҳиёбонда ҳам 30 ноябрда девор тикланди.
  • Симон Боливар ҳиёбонидаги бетон девор АҚШ элчихонасига элтувчи йўлни тўсиб қўйган.
  • Қаср ал-Айни кўчасида деворлардан ташқари тиканли симтўрлар ҳам ўрнатилган.
  • Мана бу тиканли тўр Қаср ал-Айни кўчасини кўп элчихоналар жойлашган Гарден Сити ҳудудидан ажратиб қўйган. Намойишлар давом этар экан, тиканли тўр ва деворлар ўз жойида қолмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.