BBC navigation

'Бизга Ўзбекистондан ўзбекча қўшиқ, фильм ва либос келтиринг'

Сўнгги янгиланиш 10 декабр 2012 - 14:29 GMT

Медиа плейер

Мухбирларимизга кўра, Афғонистон ўзбеклари орасида Ўзбекистонга шу қадар қизиқиш кучайганки, у ерга сафар қилаётган яқинларидан ягона илтимослари - фақат ўзбекча қўшиқ, фильм ва либос келтиришлари бўлиб қолибди.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари Афғонистон шимолидаги каттаю кичикнинг қалбига бирдек кириб борган

Мухбирларимизга кўра, Афғонистон ўзбеклари орасида Ўзбекистонга шу қадар қизиқиш кучайганки, у ерга сафар қилаётган яқинларидан ягона илтимослари - фақат ўзбекча қўшиқ, фильм ва либос келтиришлари бўлиб қолибди.

Аён бўлишича, Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Анвар Санаев, Севинч ва Феруза Жуманиёзовалар сўнгги йилларда Афғонистон шимолидаги ёшларнинг кўнгилларини буткул забт этиб улгурган.

Мухбиримиз Муҳаммад Ҳасан Тўлқиннинг лавҳасидан маълум бўлишича, йигитми, қизми эканликларининг фарқи йўқ, уларнинг барчаси бирдек ўзбекистонлик хонандаларнинг қўшиқларини, ҳаттоки, қўл телефонлари ва ноутбукларида эшитиш даражасигача боришибди.

Ўзбекистонлик қўшиқчиларнинг қўшиқлари шу қадар оммалашганидан, улар ёзилган аудио тасма ва CD ларни Афғонистоннинг барча шимолий вилоятларидаги исталган бозору дўкондан топиш мумкин экан.

"Шунда ҳам, бу CD ларнинг аслини топиш қийин. Шу боис, ҳамма нусха кўчиртиради. 2-3 АҚШ долларига 100 тагача қўшиқни ёздириб олишингиз мумкин", дейди асли Афғонистон шимолилик бўлган яна бир мухбиримиз Ҳабиб Раҳмон Қуёш.

Унинг айтишича, ўзбекистонлик қўшиқчиларнинг ижролари туширилган видео тасмаларга ҳам қизиқиш шу қадар катталигидан одамлар сифати ёмон чиқса-да, маҳаллий телевизион каналлар орқали узатилаётган клипларидан нусха олишга ҳам уринишаркан.

Маҳаллий кузатувчиларга кўра, мавжуд вазиятга сўнгги йилларда афғон ўзбек қўшиқчилари ижодининг сусайиб кетгани, яратилаётган қўшиқлар сони озлиги ва сифатининг пастлиги сабаб бўлмоқда.

Аён бўлишича, бугун ёзилаётган қўшиқлар матнлари саёз, замонавий мусиқий асбоблар тақчил ва бугунги кун талабларига жавоб бериши мумкин бўлган овоз ёзиш студиялари ҳам деярли йўқ.

"Ўз вақтида Афғонистон шимолида ҳам халқ севиб тинглайдиган хонандалар, ёшларнинг кўнгилларини забт этган гуруҳлар озмунча эмасди. Афсус, бугунга келиб, улар бармоқ билан санарли", дейишади мухбирларимиз.

Аммо, Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб, ўзбекистонлик хонандалар иштирокида мамлакат шимолида турли концерт дастурлари ташкиллаштириш имконияти ҳам деярли мавжуд эмас.

Мухбирларимизга кўра, аҳолининг қизиқишини инобатга олиб, Афғонистондаги айрим ўзбекзабон маҳаллий телевизион каналлар бу каби дастурларни Ўзбекистоннинг ўзига бориб, ёзиб келиш ва томошабинларнинг эътиборларига ҳавола этишга уринишади.

Батафсилроқ лавҳамизда тингланг.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.


Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.